Халқаро олимпиадада 11 та медаль

0
211
марта кўрилган.

Олмаота шаҳрида 9-15 январь кунлари XV халқаро Жаутыков олимпиадаси ўтказилди. 

Физика-математика, информатика фанлари бўйича ўтказилган олимпиадада 18 давлатдан 540 нафар ўқувчи иштирок этди. Ушбу халқаро олимпиадада Ўзбекистондан 22 нафар ўқувчи қатнашди. Юртимиз ёшлари битта олтин, учта кумуш, еттита бронза медалларини қўлга киритишди.
– Халқаро олимпиадада олтин медаль соҳиби бўлиш, мен учун катта бахт. Бу ғолибликни қўлга киритишда устозларимнинг меҳнатини алоҳида қадрлайман. Барча тенгдошларимга шундай ютуқларга эришишида муваффақиятлар тилайман, — деди Қоракўл академик лицейи ўқувчиси, олтин медаль соҳиби Аббосжон Сайлиев. 

Пойтахтдаги С.Ҳ.Сирожиддинов номидаги лицейнинг 3-босқич ўқувчиси Отабек Ҳасанов олимпиадада физика фанидан иштирок этгани ва бронза медалини қўлга киритганлигини таъкидлаб, барча тенгдошларига Ватан байроғини баланд кўтаришдек омадга эришиш тилагини билдирди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.