Халқаро турнирда Светлана Радзивил кумуш медални қўлга киритди

0
100
марта кўрилган.
Чехиянинг Тршинце шаҳрида енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича “BESKYDSKÁ LAŤKA” халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада юртимиз шарафини Светлана Радзивил ва Надия Дусанова ҳимоя қилишди, деб хабар бермоқда МОҚ ахборот хизмати.
 
Беллашувларда 192 см баландликни забт этган украиналик спортчи Катерина Табачник олтин медалга сазовор бўлди. Светлана Радзивил ва британиялик Морган Лайк бир ҳил натижа кўрсатиб, кумуш медални қўлга киритишди. Спортчилар 189 см натижани илк уринишдаёқ қайд эта олдилар. 
 
Надия Дусанова 185 см баландликни забт этган ҳолда тўртинчи ўриндан жой олди
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.