Хивадаги наврўз шукуҳида меҳмонларга тарихий саҳналар ҳам намойиш этилди

0
217
марта кўрилган.

 Наврўз байрами Хоразм вилоятида ҳам кенг нишонланди.  Ҳар бир туманда бўлиб ўтган тадбир томошаларида туманнинг ўзига хос жиҳатлари яъни ижтимоий-иқтисодий ютуқлари, миллий қадриятлари, тарихи, алломалари саҳналаштирилган тарзда кўрсатиб берилди.

Жумладан,  Хива тумани байрамида  Хива хони Ферузхоннинг   ҳаёти ҳамда ижоди ўз ифодасини топган саҳналар намойиш қилинди. Ферузхон хос навкарлари билан қадимий Хивага келган меҳмонларни кутиб олди.

Шунингдек, миллий таомлар, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, Хивага келган хорижлик  сайёҳлар,  меҳмонлар учун келин саломи ижро этилди.

Хива тумани энг яхши миллий таомлар номинацияси бўйича вилоят ҳокимининг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Малика ИСМОИЛОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.