Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят Бандлик бош бошқармаси, тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида меҳнат ярмаркаси ўтказилди, дея хабар берилади Хоразм вилоят ҳокимлиги сайтида.
Тадбирда вилоятдаги 807 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 4371 та бўш иш ўринларига ишсиз фуқароларни таклиф қилдилар. Ярмаркага
2007 нафар ишсиз фуқаролар ва касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар қатнашди.
Ярмарка давомида 820 нафар ишсиз фуқаролар ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Шундан, 127 нафар ишсиз фуқароларга қайта касбга ўқитишга йўлланма берилди. Яна 434 нафар ишсизга ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланмалар берилди.
Доимий ишга жойлашиш учун 259 нафар ишсиз фуқарога ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Шундан, 144 нафари ёшлар, 26 нафари касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 119 нафари аёллар ҳисобланади.
Қолган 1187 нафар фуқароларга меҳнат конунчилиги ва ҳуқуқига доир маслаҳатлар берилди.
Мамлакатимизда меҳнат ярмаркалари ўтказилиши анъанага айланди. Шу йўл билан кўплаб ёшлар ва аёллар ўзларига маъқул келган ишни танлаб, меҳнат фаолияти билан банд бўлиш имкониятига эга бўлмоқдалар.