Хоразм вилоятида йирик газ-кимё лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

0
45
марта кўрилган.

Хоразм вилоятига ташрифнинг биринчи куни якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Энергетика вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва йирик хорижий инвестиция компанияси раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Хоразм вилоятида умумий инвестиция ҳажми 10 миллиард доллардан зиёд бўлган йирик газ-кимё лойиҳасини биргаликда амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Бўлажак қувватлар йилига 2,5 миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқариши ва 3 минг иш ўрни яратиши кутилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш муддати — 2024-2028 йиллар.

Лойиҳа газ-кимё тармоғи ривожига янги суръат бағишлайди ва Янги Ўзбекистон саноатининг флагманларидан бирига айланади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.