Хоразм – юнон-рум кураши ривож топаётган маскан

0
345
марта кўрилган.

Спорт курашлари Ўзбекистондаги энг оммавий беллашувлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ушбу спортнинг учта йўналиши: эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бирдек ривожланмоқда. Ҳудудларда спорт курашларини янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш йўлида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. 

Хоразм вилоятида юнон-рум кураши йўналишига 2016 йилда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг вилоят бўлими ижрочи директори Ғаффорбек  Отажонов томонидан асос солинган. Амалга оширилаётган ишлар қисқа муддатда ўз самарасини берди. 2018 йили ўтказилган мамлакат чемпионатида Хоразм вилояти спортчилари Саидбек Саидмуродов (-48кг), Ҳусниддин Олимбоев (-57кг) ўз вазн тоифаларида мамлакат чемпионига айланишди. Акбар Оллоёров (-38кг) эса кумуш медалга сазовор бўлди.

Маълумот учун, юнон-рум кураши 1896 йилда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. 1904 йилдан жаҳон, 1983 йилдан буён эса Осиё чемпионатлари ўтказилади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.