Хоразмда лазги фестивали ташкил этилади

0
114
марта кўрилган.

Урганч шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини кўрсатиб ўтди.

Яқин уч йилда умумий қиймати 24 триллион сўмлик 2 минг 736 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 50 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. 
 
Ҳазораспдаги автомобиль заводида “Дамас” ва “Лабо” микровэнлари ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштириш даражасини 65 фоизга етказиш (ҳозир 27 ва 14 фоиз) бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади. 

Вилоятда келгуси йилда пахтани қайта ишлаш даражасини 100 фоизга, ип-калавани уч йилда бугунги 35 фоиздан 70 фоизга етказиш бўйича янги лойиҳалар ишлаб чиқилади. 

Малайзиялик инвесторларнинг 250  миллион доллар сармояси ҳисобидан йилига 63 минг тонна каустик сода ва хлор ишлаб чиқарадиган кимё заводи қурилади. 

Сувдан унумли фойдаланиш, мева-сабзавотчилик кластерлари ташкил этиш, қовунчиликда “Хоразм нави” брендини яратиб, қовун етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш бўйича вазифалар белгиланди.

Сайёҳлик салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Шовот каналининг икки ёнида кичик туризм зонасини, Хивада “Хоразм хонлари шаҳарчаси”ни ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

Давлатимиз раҳбари миллий санъатимизни тараннум этиш, хорижликларни юртимизга жалб қилиш мақсадида Хоразмда лазги бўйича халқаро фестиваль ўтказишни таклиф этди. Бу ташаббусни хоразмликлар мамнуният билан қўллаб-қувватлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.