Хоразмда «Халқаро Олимпия куни” муносабати билан спорт сайли

0
292
марта кўрилган.

Урганч шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида «Халқаро Олимпия куни” муносабати билан “Спорт ёшларимиз парвозига қанотдир” шиори остида спорт шоу сайли ўтказилди.

Ушбу тадбирда 16 хил спорт туридан кўргазмали чиқишлар намойиш қилинди. Картинг, велоспорт, дзюдо, таэквандо, кураш, бокс, спорт курашлари, каратэ, бадиий ва спорт гимнастикаси, байдаркада эшкак эшиш каби спорт турлари бўйича  ўтказилган беллашувларда 16 000 га яқин ҳаваскор спортчилар иштирок этишди.

Улар сафида институтимиз талабалари ҳам борлигидан, беллашувларда биз ҳам иштирок этганимиздан бағоят хурсанд бўлдик. 

 Шунингдек, Халқаро ва Республика миқёсда ғолибликка эришган спортчилар иштирокида маҳорат сабоқлари ҳам биз ёшларда катта таассурот қолдирди. 

Хонандаларнинг ўзига хос чиқишлари тадбирга янада файз бағишлади. Биз  спорт сайлидан бир олам завқ-шавқ олдик.

Элёр ПАЛВАНОВ,

Тошкент ахборот технологиялари универститети Урганч филиали талабаси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.