Хоразмнинг Гулистон қишлоғида яна битта хусусий мактабгача таълим маскани

0
197
марта кўрилган.

Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги  Дўстлик махалласида жойлашган янги ташкил этилган давлат хусусий шерикчилик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим муассаси    фаолиятидан ота оналар мамнун.

Гулистон қишлоғидаги ушбу болалар маскани қалдирғоч эмас, иккинчи хусусий мактабгача таълим масканидир. Ушбу таълим масканида  25 нафар жажжи фарзандлар  тарбияланяпти. Айникса, тарбиячи Кенжаева Норжоной ва энага Жумабоева Дилдоранинг болажонлар билан муомаласини, иш услубини кўриб хавасингиз келади. Чунки, ўзим қирқ йилдан ортиқ педогогик стажга эга бўлганим учун бу йўналишга алоҳида эътибор бераман.

Болалар маскани якка тартибдаги тадбиркор Отажонова Соҳиба томонидан ташкил этган бўлиб, ушбу муассаса ишловчи ота-оналарга қулайлик яратиш билан бирга  беш кишини иш билан ҳам таъминлади.

Кейинги пайтда фарзанди хусусий мактабгача таълим масканларида тарбияланишини истайдиган оилалар сони ортиб боряпти. Талаб ошган жойда эса ўз навбатида таклиф ҳам ошади.

Хусусий таълим масканлари кўпайиши ўз навбатида таълим соҳасида рақобат муҳитини яратади, фарзандларимизга таклиф этилаётган таълим сифатини оширади. Қолаверса, бу рақобат яхши тарбиячиларга бўлган талаб ошишига, уларнинг маоши ва ижтимоий мавқеи ортишига сабаб бўлади.

Энг асосийси, таълим соҳасида хусусий сектор улуши ортиши ҳамда нисбатан юқори даромад ва молиявий имкониятга эга оилаларнинг фарзандлари хусусий тарбия масканларига бориши давлат боғчаларига бўлган босимни камайтириб, энг қисқа муддатларда иккала сектордаги болалар сони мутаносиб бўлишига эришиш имкониятини яратади.

Жумагул Рўзметова, нафақадаги педогог

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.