Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан алоқа ўрнатилади

0
167
марта кўрилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ишлашни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Хориждаги ватандошлар билан ишлашни ташкил қилиш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш борасидаги асосий вазифа ва йўналишлар сифатида қуйидагилар кўрсатилди:

  • бой илмий ва амалий тажрибага эга, нуфузли хорижий илмий-тадқиқот, таʼлим ва тиббиёт муассасаларида, айниқса иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари, ишлаб чиқариш ва янги инновацион технологияларни қўллаш соҳаларида фаолият олиб бораётган ватандошлар билан алоқаларни ўрнатиш;
  • мамлакатлар ва мутахассисликлар кесимида каталоглаштирилган бой илмий ва амалий тажрибага эга ватандошларнинг электрон реестри (маʼлумотлар базаси)ни юритиш, ушбу реестрдан давлат органларининг кадрлар хизмати томонидан фойдаланиш ва онлайн тарзда қидириш имкониятини яратиш;
  • таълим, соғликни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви, айниқса янги ва тез ривожланаётган тармоқларга хорижий давлатларнинг олимлари, ўқитувчилари, муҳандислари ва бошқа мутахассисларини, шу жумладан ватандошлар ичидан мутахассисларни жалб этиш, уларга қулай шароитлар яратиш, уларнинг мавжуд муаммоларини ечиш, уларнинг улкан салоҳияти ва имкониятларидан самарали фойдаланиш;
  • таълим, соғликни сақлаш ва иқтисодиёт тармоқларида фаолият олиб бораётган ватандошлар орасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантириш, ватандошларнинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ҳамда ижтимоий соҳаларини ривожлантириш масалаларига оид фикр ва қарашларини жамлаш, умумлаштириш, уларнинг таклифларини тегишли ташкилотларга етказиш;
  • хорижда Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги нуфузли таълим ва илмий марказлари билан алоқаларни изчил ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантиришда ватандошлар салоҳиятидан кенг фойдаланиш;
  • Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар тўғрисида маҳаллий ва хорижий экспертларнинг, шу жумладан ватандошларнинг аналитик, илмий тўпламлари ва журналларини тайёрлаш ва кенг тарқатиш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлардаги олиб борилаётган ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш орқали чет элда мутахассисларни тайёрлаш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • таълим, соғликни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларида ҳамкорлик ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида хорижий мамлакатларнинг давлат идоралари ва нодавлат ташкилотлари билан алоқаларни ўрнатиш.

Ҳужжатнинг тўлиқ мазмуни билан порталда танишингиз мумкин.

Бу масалага мамлакатимиз Президенти Германияга ҳамда АҚШга расмий сафарида у ерда ишлаётган ва ўқиётган ватандошлар билан учрашувида алоҳида эътибор берган эди.

Юқоридаги сувратда  мамлакатимиз президентининг Германияда ишлаётган ватандошларимиз билан учрашувидан лавҳа.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.