Хориждан мамлакатимизга таълимни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

0
104
марта кўрилган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2023/2024-ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.

Жадвалдан кўриш мумкинки, ўтган йилги ўтиш баллари билан деярли фарқ йўқ. Фақат 2 та йўналишда ўзгариш бўлган:

 Ветеринария — 60 балл (ўтган йили 80 балл эди);

 Транспорт хизмати — 104 балл (ўтган йили 94 балл эди).

Юқоридаги ўтиш баллари қуйидагиларга тааллуқли:

Хориждаги ОТМлардан юртимиздаги давлат ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга;

Юртимиздаги нодавлат ОТМлар ҳамда хорижий ОТМларнинг филиалларидан давлат ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга.

ЭСЛАТМА: ўқишни кўчириш бўйича аризалар 15 июлдан онлайн қабул қилинади.

Манбаа:@eduuz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.