Хорижий маълумотлар базасидан энг фаол фойдаланган кутубхона беллашуви

0
99
марта кўрилган.

“INFOLIB O’ZBEKISTON-2021” Х Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги  доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “E-line Press” компанияси билан ҳамкорликда фан, таълим ва бизнесда жаҳон ахборот ресурслари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизнинг ахборот-кутубхона марказларининг раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этишди.

Тақдимотдан кўзланган мақсад – фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида электрон ахборот ресурсларини ривожлантириш бўйича самарали ва амалий ҳамкорлик қилиш учун кутубхоналар, таълим ва илмий ташкилотлар фаолиятини фаоллаштиришдан иборат.

Ушбу тадбирда кўплаб халқаро ва хорижий ташкилотларнинг   етакчи мутахассисларининг маърузалари тингланди.

Шунингдек, тадбир доирасида хорижий маълумотлар базасидан энг фаол фойдаланган кутубхоналарни тақдирлаш маросими ҳам  ўтказилди.

Таҳлилий беллашувда  Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази 1- ўринни эгаллади. Тошкент тиббиёт академияси ахборот-ресурс марказига 2- ўрин насиб қилди. Андижон тиббиёт институти ахборот-ресурс маркази эса 3- ўринга муносиб топилди.

Пешқадамлар  қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.