“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови — таълим ислоҳотидаги қалдирғоч лойиҳа

0
61
марта кўрилган.

Президентимиз ташаббуси билан ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови — таълим ислоҳотидаги қалдирғоч лойиҳаларимиздан биридир. Бу, шунингдек, мактаб ўқувчилари ўзини намоён қилиши учун ажойиб имконият ва астойдил ўқиб билим олиши учун рағбат ҳамдир.

Ушбу танловда 6885 та мактаб ва 7–9-синфларнинг 35 мингга яқин ўқувчилари иштирок этди. Ғолиб жамоалар пул мукофотларига эга бўлди ва 70 нафар финалчи 14 нафар ўқитувчи ҳамроҳлигида Буюк Британияда бўлиб қайтди, улар у ерда бир ҳафта мобайнида нуфузли инглиз мактабларининг ўқувчилари сифатида дарс ва машғулотларда қатнашишди. Шунингдек, улар Лондон, Оксфорд ва Кембриж шаҳарлари билан ҳам танишишди. Ўқитувчилар эса инглиз тилини ўқитишнинг энг илғор методикаларини ўрганиш имкониятига эга бўлди.

Бугун биз танлов ва фан олимпиадалари ғолиблари билан Президент Администрациясида учрашдик, мен уларга мамнуният билан Администрация иш фаолияти ҳақида тушунча бериб, экскурсия уюштирдим. Болалар ақлли ва қизиқувчан. Кўнгли очиқ ва тўғрисўз. Улар бизнинг келажагимиз.

Ҳар бирингиз — давлатимизнинг бойлиги, биз сизларнинг билимга интилишингизни қўллаб-қувватлашга ва рағбатлантиришга тайёрмиз. Чунки фарзандларимиз муваффақият эшикларини нафақат ўзлари учун очадилар. Балки, ҳаммамиз учун, бутун мамлакат учун!

Саида Мирзиёева телеграмм каналидан

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.