Хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини ошириш йўлидаги ҳамкорлик

0
445
марта кўрилган.

Оилалар- маҳаллалар таянчи,  ватан ичидаги ватан! Унда юрт келажаги вояга етади.  Шунинг учун мамлакатимизда оилаларга, бола тарбиясига алоҳида эътибор берилади.

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш эса оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва оила инстутини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини бажариш юзасидан Боғот тумани хотин-қизлар қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишларда   туман ИИБ ҲПБ хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари бўйича  кенг ҳамкорликни йўлга қўйилган.

Маҳаллаларга, ҳонадонларга уйма-уй кириб уларниг муаммоларини ўрганиш натижасида аёлларни ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таьминланган, ногиронлиги бор, жиноят содир этганлар, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган тоифаларга ажратилиб, уларнинг аниқ манзилли рўйхатлари шакллантирилди. Маҳаллалар раислари, мутхассис профилактика инспекторлари, отинойилар ва маҳалла фаолларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлари тузилиб, улар томонидан ҳар бир оиладаги хотин-қизларни турмуш тарзи ўрганилиб, имкон қадар маънавий ва моддий ёрдам бериш ишлари амалга оширилмоқда.

“Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, нотинч ва ажрим ёқасидаги оилалар билан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, хотин-қизлар ўртасида салбий ҳолатларни олдини олиш юзасидан” ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ўз жонига суиқасд қилган хотин-қизлар билан туман бош имомини жалб қилган ҳолда якка тартибдаги профилактик ишлар олиб борилди. Маънавий кўмакка мухтож бўлган хотин-қизларга “Оила” илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда психолог жалб қилиниб, уларга руҳий мадад берилди. Ҳар бир қишлоқда хотин-қизларнинг кенг оммасини жалб қилган холда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи тадбирлар ташкил этилди. Малакали шифокорлар жалб қилиниб хотин-қизлар учун фойдали маслаҳатлар берилиши ташкил этилди. Маҳаллаларда ота-она билан фарзанд, қайнона ва келин муносабатларини янада яхшилашга қаратилган тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.  Жумладан, ибратли оила тадбири ўтказилиб, унда қишлоқ ва туман миқёсида ўзи яшаётган ҳудудда қўни-қўшниларига ибрат бўлиб келаётган оилалар тақдирландилар. 

Ёш қизлар орасида салбий холатларни олдини олиш учун “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида тарғибот тадбирлари уюштирилмоқда. Хотин-қизларнинг ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишини барвақт олдини олиш мақсадида “Ҳуқуқбузарлик ва жиноят учун жавобгарлик, бу каби салбий ҳолат содир этганлик оқибатлари” мавзуларида тизимли равишда ҳар ҳафтада бир маҳаллада тарғибот -ташвиқот ишларини ўтказиш йўлга қўйилган. 

Лейтенант  З.Тиллабаева,

Боғот туман ИИБ ҲПБ Хотин кизлар

билан  ишлаш  масалалари бўйича катта инспектори

 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.