Хотира ва қадрлаш куни сардобаликлар ҳузурида

0
249
марта кўрилган.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни «Hamkor Stimul Servis» Инновацион лойиҳалар илмий тадқиқот маркази ва ЎзЛиДеП республика сиёсий кенгаши ҳамкорликда Навоий, Хоразм ва Наманган вилояти тадбиркор аёллари кўмагида сардобалик жабрланган аҳолига керакли бўлган истеъмол буюмлари олиб келиб топширилди.

Шу билан бирга буюк ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан аҳоли билан яқин суҳбатда бўлиб, уларни байрам билан қутладилар. Эртанги кунга ишонч ва умид уйғотиш, тушкун кўнгилларга куч-қувват бағшида этиш  мақсадида таниқли санъаткор Юлдуз Абдуллаева  жонли ижроси билан дилларни хушнуд қилди. Ташаббускор «Hamkor Stimul Servis» маркази раҳбари, шоира Шохида Султонова эса ўз шеърлари ўқиб дилларга яхши кайфият улашди.

Қолаверса, Сардобада кечаю-кундуз тик оёқда туриб, жонбозлик қилаётган Ички ишлар бошқармаси фидойилари ва Миллий гвардия аскарлари билан учрашиб, уларга янада шижоат ва ғайрат тилаб байрам билан табриклаб қайтдилар.

Ш. СУЛТОНОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.