XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида боксчи Баҳодир Жалолов ва таэквондочи Нигора Турсунқулова делегациямиз байроқдори  бўлишди

0
55
марта кўрилган.

Кеча  Токиодаги «Олимпия» стадионида XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу тадбирда делегациямиз байроқдорларининг ўзгаргани юзасидан расмий баёнотни маълум қилади.

 Аввал МОҚ томонидан бўлажак Олимпия ўйинларида байроқдорларимиз боксчи Бобоусмон Батуров ҳамда спорт гимнастикаси вакили Оксана Чусовитина бўлиши маълум қилинган эди. Регламентга кўра, спорт гимнастикаси ва бокс баҳслари 24 июлдан бошланади. Оксана Чусовитина эса 25 июль куни саралаш босқичида қатнашади.  Шу боисдан Токио-2020 штаби ва федерация раҳбарлари билан маслаҳатлашган ҳолда ҳамюртларимиз Оксана Чусовитина ҳамда Бобоусмон Батуровни ортиқча толиқтирмаслик мақсадида старти кейинроққа тўғри келадиган бошқа номдор вакилларимиз, боксчимиз Баҳодир Жалолов ва таэквондочи Нигора Турсунқулова делегациямиз байроқдори  бўлди.

Чунки, очилиш маросимида иштирок этиш катта вақт олади. Унда узоқ муддат тик оёқда турилади ва шаҳарчага кеч қайтилади.  Нигора Турсунқулова 26 июль куни баҳсларга киришса, Баҳодир Жалолов 29 июлдан ўз иштирокини бошлайди. Шу боис уларнинг дам олиб, беллашувга шай  бўлиши учун вақт нисбатан кўпроқ.

«Ҳамюртларимиздан вазиятни тўғри баҳолаб, бўлажак Олимпия ўйинларида терма жамоамиз вакилларини доимо қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қоламиз», — дейилади расмий баёнотда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.