Ягона мактаб формаси бўйича маълумотлар

0
106
марта кўрилган.

АОКАда 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан брифинг бўлиб ўтади. Унда Халқ таълими вазири  Бахтиёр Саидов иштирок этди ва ягона мактаб формаси бўйича баёнот берди.

Брифинг «Ўзбекистон 24», «UzReport» телеканаллари ҳамда АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Унда айтилган муҳим гаплар:

Биринчидан, мослашув жараёнини ҳисобга олиб ягона мактаб формаси 2025 йилгача босқичма-босқич жорий этиб борилади.

Яъни, 2022 йил сентябрь ойидан ота-оналарга ягона мактаб формасини харид қилиш мажбурий талаб сифатида қўйилмайди ва формани ҳали харид қилмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.

Иккинчидан, миллий қадриятларимизни инобатга олиб ўқувчи-қизларимизнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келишларига рухсат берилади.

Учинчидан, ўқувчи-қизларнинг либослари, яъни юбка ва кофта енгларининг узунлиги борасида ҳам айрим тушунмовчиликлар бўлмоқда.

Таъкидлаш жоиз, тасдиқланган ўлчамларда энг минимал узунлик белгиланган. Яъни ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас.

Тўртинчидан, маҳаллий ҳокимликлар томонидан кам таъминланган оилаларга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан мактаб формасини сотиб олинишига кўмак берилади.

Шунингдек, мактаб формасини тегишли тадбиркорлардан  харид қилиш бўйича мактаб маъмурияти томонидан мажбурлаш ҳолатига йўл қўйилмайди.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.