Яккасарой тумани: Ватан мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Маҳалла келини”, “Одобли қиз”, “Маърифатли аёл” лойиҳаси

0
110
марта кўрилган.

 Оила инсон камолотининг бош бўғини, давлат тизимининг энг муҳим институти, жамиятимиз ўзаги, негизидир. Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади.

Бунда оила аъзоларининг, айниқса, эр ва хотиннинг ўзаро муроса-мадорага бориши, ғазаби келганда уни енгиши ва ширин сўзли бўлиши, шу билан бирга, оилавий сирларни кўчага олиб чиқмаслиги сингари бир қатор омиллар жуда катта аҳамият касб этади.

Яккасарой туманидаги 21 та маҳаллаларидан ҳар тарафлама намуна бўлиб келаётган 21 нафар оилаларга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари ташриф буюришиб, “Маҳалла келини”, “Одобли қиз”, “Маърифатли аёл” лойиҳасида турмуш тарзи намнунали деб топилган фуқароларга эсдалик совғалари топширилди.

Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.