Яна 18 кундан сўнг Япония пойтахти Токио шаҳрида Олимпия ўйинлари старт олади

0
132
марта кўрилган.

Олимпиадада қатнашадиган ўзбекистонлик боксчилар Марат Қурбонов бошчилигида тайёргарликнинг сўнгги босқичини мусобақа ўтказиладиган манзил – Япониянинг ўзида олиб боришади.

Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этадиган  Ўзбекистон терма жамоасининг чарм қўлқоп усталарини  Токионинг “Нарита” аэропортида Ташкилий қўмита вакиллари кучли назорат ва текширув билан кутиб  олишди. Ҳамюртларимизнинг саломатлиги кўздан кечирилгач, делегация Япония заминига кириб борди.

Боксчиларимиз олимпиада бошлангунча Токио шаҳрининг ўзида сўнгги тайёргарлик йиғинини ўтказишади. Унда асосий эътибор техник ва умумий ҳолатни яхшилаш, спорт формани энг юқори поғонага олиб чиқаришга қаратилади.

 Япония пойтахти Токио шаҳрида старт оладиган  олимпия ўйинларида эркаклар таркибда  Шаҳобиддин Зоиров,  Миразиз Мирзахалилов,  Элнур Абдураимов,  Бобоусмон Батуров, Фанат Қаҳрамонов,  Дилшод Рўзметов, Санжар Турсунов, Баҳодир Жалолов иштирок этишади.

Аёллар жамоаси таркибида  Турсуной Раҳимова, Райҳона Қодирова,  Шаҳноза Юнусова беллашади.

Токио олимпиадасида бокс баҳслари 24 июль куни старт олади.

Ж. САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.