Яна бир олтин! Руслан Нуриддинов Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди!

0
142
марта кўрилган.

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида ҳам спортчиларимиз терма жамоамиз ҳисобига медаллар тақдим этишда давом этишмоқда.

Бугун, 26 август куни oғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов ҳам шоҳсупага кўтарилди. У даст кўтариш баҳсларида 191 кг, силтаб кўтаришда 230 кг, умумий 421 кг натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди! Бу натижа Осиё ўйинларининг янги рекорди ҳамдир.

Эслатиб ўтамиз, бугунги мусобақаларда оғир атлетикачимиз Омадой Отақўзиева кумуш медал совриндорига айланди.

17 ёшли спортчимиз Абдумалик Салимов ҳамда бронза медали соҳиби бўлди. Каратэ WKF бўйича -60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Садриддин Сайматов ҳам Осиё ўйинларини медалини қўлга киритди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.