ЯНГИ ЛОЙИҲА: “ТАРҒИБОТЧИ КИТОБХОН ЎҚУВЧИ”

0
1250
марта кўрилган.

Китоб — билимлар манбаи, барча эзгу ишлар, яхшиликлар воситаси. Ташвиш ва қувончли онларимизда энг ишончли дўст, садоқатли ҳамроҳ ҳам китобдир. Ёш авлоднинг келажак йўлларини ёритишда, белгилашда ҳам китобнинг ўрни беқиёс.

Мактабимизда муҳтарам Президентимизнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, тарғиб қилиш бўйича қабул қилган муҳим тарихий ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламда ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Мактабимиз ўқувчилари орасида китобхонликни тарғиб қилиш борасида “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” лойиҳаси амалга тоширилмоқда. Лойиҳа доирасида хонадонларда, мактабгача тарбия муассасаларида турли маърифий тадбирлар, учрашувлар, танловлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шу кунларда таътил пайтларида болаларнинг дам олиш оромгоҳларида бўлиб, дам олувчиларни янги китоблар, қўлланмалар билан таништириб боряпмиз.

Янги ўқув йили бошланиши билан энг фаол китобхон тарғиботчилар аниқланиб, мактабимиз маъмурияти томонидан тақдирланиши режалаштирилган.

Мазкур янги лойиҳа доирасидаги тадбирлар ёш китобхонлар сафини кенгайтиришда муҳим маънавий восита бўлиб хизмат қилишига шубҳа йўқ.

Сайёра РАҲМОНОВА,

Урганч шаҳридаги 17-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.