Янги массивлар лойиҳаси тақдимот қилинди

0
70
марта кўрилган.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига киришиш маросимида келгусида 1 миллиондан ортиқ аҳоли учун барча қулайлик ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилишини айтган эди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Шу йил 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу дастурнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Ўтган бир ойда янги массивлар учун шаҳар ёки туман марказига яқин, инфратузилмага эга жойлар танланиб, дастлабки лойиҳалар шакллантирилди.

Мазкур лойиҳалар 30 ноябрь куни давлат раҳбари ҳузурида тақдимот қилинди.

Режага кўра, келгуси йилда 22 та янги массив барпо этилади.  Қурувчи ташкилотларга енгиллик бериш мақсадида фақатгина кўп қаватли уй-жой майдонининг ўзи аукцион орқали сотилади. Туташ майдонлар эса, қурилиш битганидан кейин, уй-жой мулкдорларига умумий фойдаланишга берилади. Тадбиркорлик учун ер участкалари электрон онлайн аукцион орқали ажратилади.

Давлатимиз раҳбари мазкур янги мавзеларда кўплаб мактаб, боғча ва тиббиёт муассасалари қуриш бўйича кўрсатмалар берди. Кичик саноат зонаси, тадбиркорлик объектлари ташкил этиш орқали камида 50 мингта иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланди.

Ҳудуд раҳбарлари қурилишни ташкил этиш режалари юзасидан ахборот берди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.