Янги очилган Хива вокзалида – кутубхона

0
1352
марта кўрилган.

Хоразмнинг қадимий меъморчилик анъаналарига хос безатилган янги очилган Хива вокзалида бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатилиши мумкин бўлган замонавий VIP заллар, она ва бола, тиббиёт хоналари билан бирга кутубхона ва ўқув зали ҳам ташкил этилди. Қадимий Хивага ташриф буюрадиган  юртдошларимиз ва туристларга кутубхона бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қўшимча қулайлик бўлиш билан бирга юртимиз ҳақида бой таассуротлар билан қайтишига имконият яратилди. 

– Зиё маскани мингдан ортиқ ўзбекча, русча ва инглизча китоблар билан таъминланди. Бу борада энг аввало,  Ўзбекистон, жумладан,  Хоразм ҳақидаги тассуротларни бойитадиган асарларга алоҳида эътибор берилди.  Шунингдек, бу ерга ташриф буюрувчилар даврий нашрлар билан ҳам танишиши мумкин, – дейди Хоразм вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчанова.

Гулёр Палванова,

 Тошкент ахборот технологиялари университети 
Урганч филиали талабаси

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.