Республика бўйлаб «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» шиори остида давом этаётган тадбирлардан яна бири пойтахтдаги Юнус Ражабий номидаги МФЙида ўтказилди.
Юздан ортиқ маҳалла аҳли қатнашган тадбир аввалида мамлакатимизда амалга оширилаётган улуғвор ислоҳотлар акс этган видеолавҳа намойиш этилди.
Шунингдек, тадбирда Яккасарой туман хокими Анвар Сайфиддинов, туман прокурори Нилуфар Аллберганова, 91-умумий ўрта таълим мактаби директори Азиза Темирова қатнашиб, кейинги йилларда мамлакатимизда улкан ислоҳотлар амалга оширилаётгани ва бу барча соҳаларда бўй кўрсатаётгани, учинчи уйғониш даврига пойдевор қурилаётгани хусусида гапиришди.
Йиғилишда пандемия вактида маҳалла аҳлига якиндан ёрдам кўрсатган махалла фаоллари рагбалантирилди ва она Ватан, тинчлик, ҳамжиҳатлик, улуғвор ислоҳотларни мадҳ этувчи шеърлар, куй ва қўшиқлар янгради.
Шунингдек, кенг кўламли тадбир давомида маҳалла ҳунармандлари, рассомлари томонидан ташкил этилган амалий санъат кўргазмалари ҳам намойиш этилди.
«Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» шиори остида ўтказилган тадбир туман раҳбарларининг халқ билан очиқ мулоқатини ҳам ўзида ифода этди.
gujum.uz