Янги йил қувончлари: Хоразм вилояти перинатал маркази қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди

0
448
марта кўрилган.

Хоразм вилояти перинатал марказида 20 миллиард 180 миллион сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилди.

Жорий йилда бу ерда қабул, диагностика, лаборатория, поликлиника ва асоратли ҳомиладорлар бўлимлари бинолари ҳам барпо этилди.

Янги йил арафасида биноларнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Фарход Эрманов сўзга чиқиб аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди, тиббиёт муассасасининг замонавий биноси фойдаланишга топширилиши муносабати билан барчани қизғин табриклади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.