Янги йилга туҳфа: Хива Давлат хизматлари маркази

0
561
марта кўрилган.

Янги йил арафасида Хива шаҳар Давлат хизматлари маркази янгидан қурилиб, бутунлай ўзгача руҳда барпо этилди.

Унда сиз миллийлик ва замонавийликнинг уйғунлашганлигининг гувоҳи бўласиз. Кенг ва ёруғ  хоналар, нақшинкор девор, марказга келган ҳар бир кишини ўзига жалб этмасдан қолмайди.

Бинода мурожаат қилувчи аҳолига барча қулайликлар яратиб қўйилган бўлиб, инвесторларни кутиб олишга мўлжалланган музокара зали, китобхонлар учун кутубхона, ёш боласи билан келган оналарга  яратилган шароитлар, ўйинчоқлар билан тўлдирилган махсус хона мавжуд. Овқатланиш хонасида эса ўзбек менталитетига хос бўлган супа жойлаштирилган бўлиб, ором олиш имконияти яратилган бўлиб, бу ерга келган ёшу-қарини ўзига чорлайди.

Ушбу шароитларнинг бари Хива шаҳрида истиқамат қилаётган 91 мингдан зиёд аҳолининг давлат хизматларидан кўнгли тўлиб ва унумли  фойдаланишлари йўлида қилинаётган сайъ-ҳаракатлардир.

Шу пайтгача уларга 36 мингдан ортиқ  хизматлар кўрсатилган бўлиб, шундан 1030 га яқини сайёр тартибда амалга оширилди.

Мафтуна Рўзиматова,

 Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти

бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ

билан алоқалар шўъбаси етакчи маслаҳатчиси.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.