Шавкат Мирзиёев Япониянинг янги Императорига табрик йўллади

0
97
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг бир юз йигирма олтинчи Императори сифатида тахтга ўтиргани муносабати билан Япония Императори Нарухитога самимий қутловлар ва энг эзгу тилаклар битилган мактуб йўллади,  дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.   

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Нарухитонинг “Рейва” деб ном олган ҳукмронлик даврида Япония барқарор ва уйғун ривожланишига, мамлакатнинг жаҳондаги етакчи ўрни янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

“Умид қиламанки, Сизнинг кўмагингиз билан Ўзбекистон-Япония стратегик шериклигини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш борасидаги аниқ мақсадга йўналтирилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилади”, – деб таъкидлаган Президентимиз ўз қутловида.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.