Яшаш яхши, яхши яшаш ундан-да яхши

0
484
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатномасида аҳолини, айниқса, бюджет соҳаси ходимларини, кам таъминланган оилаларни уй-жой муаммоси кўпдан буён қийнаб келаётгани, бу оғир ижтимоий муаммога  деярли эътибор берилмай келганлигини гапирди. 

Халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олиб,  жорий йилда имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жойлар қуриш лойиҳасини амалга оширишга киришилганлигини таъкидлади. Шаҳар ва қишлоқларимизда жами 3,5 миллион квадрат метрдан зиёд намунавий уйлар ва кўп қаватли уй-жойлар барпо этилгани, бу рақамни аввалги йилларга таққослайдиган бўлсак, 2007 йилга нисбатан 20 баробар, намунавий уй-жойлар қуриш дастури бошланган 2010 йилга нисбатан 3,5 баробар, 2014 йилга нисбатан эса 2 баробар кўп уй-жой қурилганини гапирди. 

Кейинги 25 йил давомида биринчи марта аҳоли учун арзон, барча қулайликларга эга бўлган кўпқаватли уй-жойлар қурилиши бошланиб,. 2017 йилнинг ўзида 800 минг квадрат метрдан зиёд ана шундай уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилгани, биргина Тошкент шаҳрининг ўзида жорий йилда 420 минг квадрат метр кўпқаватли уй-жой фонди фойдаланишга топширилганини, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 3 баробар кўплигини таъкидлади.

“Улар сафида менинг оилам ҳам борлигидан бағоят ҳурсандман. Сергели туманида жойлашган уйимизда барча шарт-нароитлар мавжуд. Хонадонимга кирар эканман, яшаш яхши, яхши яшаш ундан-да яхши деб такрорлаб жуда хурсанд бўлиб кетаман. Эндигина докторантурага кирган биздек ёш оила учун бу катта сийлов”,-дейди Тошкент Давлат шарқшунослик институти докторанти  Шохноза Тўлаганова.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.