“ЯХШИ КИТОБ – СИФАТЛИ ТАЪЛИМ АСОСИ”. ТОШКEНТДА ЎЗБEКИСТОН МАДАНИЙ МЕРОСИ ҲАҚИДАГИ КИТОБЛАРНИНГ ТАҚДИМОТ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

0
179
марта кўрилган.

Ўзбекистоннинг 120 та ташкилотига “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги мингдан ортиқ китоб-альбомлар топширилди.

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти томонидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда “Яхши китоб – сифатли таълим асоси” мавзусида инсонпарварлик акцияси ўтказилди. Шунингдек, “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” халқаро нашрининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Кутубхоналар, миллий маданият марказлари, музейлар ва олий таълим муассасаларининг 120 дан ортиқ вакиллари, олим ва тадқиқотчилар иштирок этган тадбирда “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумининг янги томлари тақдим этилди. Бу китобларни бепул олиш учун сертификатлар ҳам топширилди.

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида кириб келаётган 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берди. “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг бирдан-бир тўғри йўлидир… Фаровонлик гарови – таълим, тарбия ва билимда. Зеро, барча эзгу мақсадларга билим ва таълим орқали эришилади”.

Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” мультимедиа лойиҳасининг китоб-альбомларини тарқатиш бўйича Бутунжаҳон жамияти билан ҳамкорликдаги акциямиз ана шу мақсадларга қаратилган. Китоб-альбомларни нафақат ташкилотимиз, балки мамлакатимиз вилоятлари ва туманларидаги барча ахборот марказларига тақдим этиш ташаббусини алоҳида қўллаб-қувватлайман. Бу китоблар, айниқса, пойтахтдан олисда яшайдиган ёшлар учун айниқса муҳим ва қадрлидир, – деди Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева.

Лойиҳага сўнгги олти йил давомида Eriell Group маҳаллий нефть хизматлари компанияси ҳомийлик қилиб келмоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.