Йил қувончлари: Ихтиёрбек Норов «МДҲнинг энг ёш олими-2020» халқаро танлови ғолиби

0
85
марта кўрилган.

Нукус давлат педагогика инстиути туркий тиллар факултети 3-босқич талабаси Ихтиёрбек Норов Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида ўтказилган «МДҲнинг энг ёш олими-2020» халқаро танловида «Филология фанлари» йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Ўн тўрт мамлакат ёшлари қатнашган ушбу лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларининг олий ўқув юртлари талабаларини қўллаб-қувватлашдан иборат. Илм-фан, техника ривожланишига муносиб ҳисса қўшаётган ёшларни аниқлаб, уларни муносиб рағбатлантиришдир.

Танлов натижаларига кўра,  Ихтиёрбек Норов илмий ишлари, қўлга киритган ютуқлари ва танлов давомидаги саралаш жараёнлари ҳисобга олинган ҳолда энг юқори ўринга муносиб кўрилди.

Иқтидорли талаба «МДҲнинг энг ёш олими-2020» ёзуви туширилган кўкрак нишони ва I даражали диплом билан тақдирланди.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.