Йил қувончлари: Тошкент халқаро Вестминстер университетида Ucell лабораторияси очилди

0
135
марта кўрилган.

Тошкент халқаро Вестминстер университетида бўлиб ўтган тантанали тадбирда ректор Баҳром Мирқосимов,   «COSCOM» МЧЖ Бош директори ўринбосари Фарҳод Нурмуҳамедов ва бошқалар  сўзга чиқишди. Улар ўз сўзида Ucell лабораториясининг очилиши университетнинг ёш истеъдодлари қобилиятини янада ривожлантириш ва бўлажак мутахассислар салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма лойиҳа экани ва  ёшлар учун муҳим аҳамият касб этишини қайд этишди.

Жорий йилнинг август ойида Ucell компанияси ва ТХВУ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Мазкур ҳужжат ўзаро ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқишда пойдевор вазифасини ўтамоқда. Университетнинг янги биноси асосида Ucell-лаборатория лойиҳасини амалга оширилиши бунга яққол мисолдир.  Ucell лабораторияси – ахборот ва телекоммуникация технологиялари соҳаси, шунингдек, менежмент ва маркетинг йўналишида тажриба алмашиш ҳамда билим олишга янада имконият яратади.

 –Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинган янги – 2021-йил арафасида  Ucell лабораторияси лойиҳасининг очилиши компаниямиз учун  муҳим аҳамият касб этади Корхонамизда етакчи лавозимларида меҳнат қилаётган Вестминистер битирувчилари кўп. Бироқ, биз 28 августда имзолаган ва айни пайтда иш олиб бораётган меморандумнинг мақсадлари Ucell ёки АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш билан чекланиб қолмайди.   Ucell нинг Вестминстер университети ривожига қўшаётган ҳиссаси бутун Ўзбекистон ва барча соҳаларда кучли кадрларни тайёрлашга хизмат қилади.  – деди «COSCOM» МЧЖ Бош директори ўринбосари Фарҳод Нурмуҳамедов, – Ҳамкорликдаги мазкур лаборатория лойиҳаси телекоммуникациялар соҳасида «профессионаллар фабрикаси»ни яратишга пойдевор бўлади. Ҳозир лаборатория маърузалар, тақдимотлар, тренинг ва семинарлар ҳудуди, мустақил билим олиш ва ўзини ўзи ривожлантириш, шунингдек, креатив фотозона кабиларни ўз ичига олади.

– Тошкент халқаро Вестминстер университетининг мақсади – Ўзбекистон, умуман, Марказий Осиёнинг ижтимоий-иқтисодий ва касбий ривожланишига ҳисса қўшадиган халқаро таълим стандартларини ҳамда илмий-тадқиқот имкониятларини таъминлашдан иборат. Янги Ўзбекистон билим бериш ва таълим олишнинг янги методларини талаб этади. Ушбу лаборатория лойиҳаси талабалар ва ўқитувчилар учун янги таълимий, илмий ва инновацион имкониятларни тақдим этади. Энг муҳими, бу мобиль алоқа тармоқларини бошқариш ва инновацион ечимларни етказиб беришда билим ва кўникмаларни амалий жиҳатдан қўллаш имконини берувчи платформа. Ёш мутахассисларнинг билимини янада мустаҳкамлашга катта ёрдам беради, – деди ректор Баҳром Мирқосимов.

Дарҳақиқат, университет Марказий Осиё ва бошқа минтақалардаги етакчи компаниялар билан ҳамкорликда талабаларга малака ошириш ҳамда ишга жойлашиш имкониятларини тақдим этмоқда. SAP компанияси (Германия) билан ҳамкорликда яратилган Инновацион тадбиркорлик лабораторияси (innoWIUT Entrepreneurship Lab) халқаро даражадаги юқори малакали кадрларни тайёрлаш, шунингдек, замонавий АКТ ва инновацион бизнес ечимлар соҳасида амалий тадқиқот фаолиятини кенгайтирадиган платформа бўлиб хизмат қилмоқда. Карьерани ривожлантириш маркази (Career Centre) – талаба ва битирувчиларнининг ишга жойлашишига кўмаклашувчи платформа.  Бугунгача университетда 400 дан ортиқ хусусий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатилган.

Ушбу ҳамкорликлар самараси: ўтган йили ушбу олийгоҳни битирувчиларининг 90 фоизи университетда билим олишни тугатганидан  кейин уч ой ичида ишга жойлашди. 

Лабораторияда интерактив ва кўп тармоқли таълимнинг янги тенденциялари кўзда тутилган. Видео материалларни кўрсатувчи экран, махсус интерактив электрон доска (whiteboard), китоб алмашиш жавонлари (book crossing). Лаборатория аудиториясининг трансформацион хусусияти йирик тадбирлар билан бир қаторда, кичик гуруҳларда воркшоплар ҳам ўтказиш имконини беради.Шунингдек, хоналарнинг экологик жиҳатига ҳам алоҳида эътибор қаратилган – кўплаб табиий ўсимликлар кислород мувозанатини сақлаб туради.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.