Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари-2017

0
177
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси  Халқ таълими вазирлиги томонидан пойтахтимиздаги “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт марказида илк маротаба “Баркамол авлод” болалар марказларининг тўгарак раҳбарлари ўртасида “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари-2017” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди, дея хабар беради Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати.

Танловдан кўзланган асосий мақсад “Баркамол авлод” болалар марказларида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, самарали натижаларга эришаётган тўгарак раҳбарлари иш тажрибаларини оммалаштириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.

Кўрик-танлов 3 босқичда ўтказилиб, танловнинг қуйи босқичларида жами 650 нафардан зиёд тўгарак раҳбарлари иштирок этди. Улардан вилоят босқичида 1 ўринни эгаллаган 14 нафар тўгарак раҳбарлари кўрик танловнинг Республика босқичида беллашди.

Танловнинг республика босқичида иштирок этган тўгарак раҳбарларининг билим ва истеъдоди 5 та шарт бўйича синовдан ўтказилди. Тўгарак фаолияти самарадорлиги, услубий-педагогик салоҳият, амалий машғулот, ўзи тайёрлаган “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгарак машғулотларини ривожлантириш Концепцияси ва тест синови каби шартлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак раҳбари Тўхтажон Юлдошева “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари-2017” кўрик-танлови ғолибига айланди. Жиззах вилояти “Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак раҳбари Жамила Ўктамова 2-ўринга, Навоий вилояти Зарафшон шаҳри “Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак раҳбари Гулноза Бозорова 3-ўринга лойиқ деб топилди.

Шунингдек, иштирокчилар “Бадиий ижодиёт йўналишида энг яхши ғоя муаллифи”, “Техник ижодиёт йўналишида энг яхши ғоя муаллифи”, “Ўлкашунсолик ва экология йўналишида энг яхши ғоя муаллифи” каби номинациялар бўйича тақдирландилар.

Танлов ғолиблари ва иштирокчилари Халқ таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.