Ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш 

0
1231
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни янги таҳрирда қабул қилинганлиги ва шу асосда янгича ёндашувлар ҳаётга фаол жорий этилишини таъкидлади. 

«Ёшлар ҳақида гап кетганда, мен доим бир нарсани ўйлайман. Мана, бугунги кунда қанча-қанча ёшларимиз чет элларда таълим олмоқда, меҳнат қилмоқда. Албатта, уларнинг орасида ўз йўлини топиб, бегона юртда ҳеч кимдан кам бўлмай яшаётганлари ҳам кўп. Лекин Ватан соғинчи ҳар қандай одамни ҳам қийнайди. Шунинг учун улар билан доимий алоқа ўрнатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юртимизга қайтиш истагида бўлганларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни кучайтиришимиз зарур» -дея алоҳида гапириб ўтди. 

Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциациясини тузиш ва унинг самарали фаолият юритиши учун тегишли шароит яратиб бериш кераклигини, мамлакатимиз ёшлари  хориждаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда бўлишлари мақсадга мувофиқлигини, бу уларнинг ўз салоҳиятини дунё миқёсида намоён этишлари учун катта имконият яратишини таъкидлади.. Шунинг учун келгуси йили Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказиш кўзда тутилаётганини ҳам гапирди. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.