Ёш дзюдочиларимиз Беларусдаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди

0
142
views

Мамлакатимизда болалар спортига алоҳида эътибор берилаётгани ўз самарасини бермоқда. Беларуснинг Гомель шаҳрида бўлиб ўтган дзюдо бўйича анъанавий “Прайд Кубоги”  мусобақаларида  болалар жамоаси шоҳсупага кўтарилди.

Ўн уч ва ундан кичик ёшдаги болалар ўртасида ташкил қилинган мусобақада 11 мамлакатдан ташриф буюрган ёш дзюдочилар беллашди.

Минг нафарга яқин ўқувчиларни ўзида жам қилган турнирда Ўлмас Гуллиев раҳбарлигидаги бизнинг терма жамоамиз ҳам юқори натижаларга эришди.

Ином Баҳодиров ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратиб олтин медалга сазовор бўлди. Убайдулло Ботиров ҳамда Иноятулло Телмонов шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди.

Ж.САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here