«Ёш инновациячи» кўрик-танлови

0
237
марта кўрилган.

«O‘zLiDeP» Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Тошкент Турин политехника университетида «Ёш инновациячи» кўрик-танловининг Олмазор туман босқичи ўтказилди. Танловда 10 га яқин ёш ихтирочилар ўзларининг янги ғоя ва инновацион лойиҳалари билан иштипок етди

Тошкентдаги Турин политехника университети академик лицейининг 2 босқич ўқувчиси Ислом Аламов кўрик-танловда иштирок этган ёш ихтирочилардан бири. У ўз тақдимотида яқинда яратган «Лотос 7» автомобилини намойиш этди.

– ВАЗ 2103 вориси сифатида яратилган ушбу машина соатига 160 км тезликда ҳаракатлана олади, энг муҳими, 100 км масофага 7 литр ёқилғи сарфлайди, – дейди ёш ихтирочи. – Шу боис мазкур лойиҳам танлов қатнашчиларида катта таассурот қолдирди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди. Келгусида уни янада такомиллаштириб, пойга машинаси сифатида фойдаланиш ниятим бор.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.