Ёш журналистлар кенгаши

0
397
марта кўрилган.

Яқинда Республика Миллий матбуот марказида Ўзбе­кистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги Ёш журналистлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Журна­листлари  ижодий уюшмаси қошидаги Ёш журналистлар кенгаши раиси, “Ёшлар овози” газетаси бош муҳаррири Ф.Каримов, “Жамият” газетаси бош муҳаррири Б.Шукуров ҳамда ОАВда хизмат қилаётган ёш журналистлар, журналистика факультетлари талабалари иштирок этишди.

Анжуманда сўзга чиққанлар, бугунги  ўзбек журналистикаси фаолияти, унда ёш журналистларнинг  ўрни ва таъсири, соҳадаги ютуқ ва камчиликларга  алоҳида тўхталиб, талаб ва таклифлар атрофлича ўрганилди. Ёш журналистлар ҳамда талабаларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Шундан сўнг, кун тартибига биноан Ёш журналистлар кенгаши котибини сайлаш, фаолият кўлами, ОАВ, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенгашнинг фаолиятини йўлга қўйиш, ихтисослашувлар ва  кейинги галдаги вазифалар, кенгашнинг тўлақонли фаолияти юзасидан келишиб олинди.

 

Сабоµат  Султонова,

Суратлар муаллифи Шолазиз ШОХИДОЕВ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.