Россиянинг Ярославль шаҳрида шорт-трек бўйича 22-24 ноябрь кунлари ўтказилган “Ёш югурувчи” халқаро мусобақасида ҳамюртимиз Алимардон Маҳмудов икки йўналишда муваффақият қозонди.
Ёш спортчимиз дастлаб 333 метр масофага кечган баҳсда барча рақибларини ортда қолдиришга эришди. Кейинги – 500 метрга кечган йўналишда ҳам тенгсиз бўлди. Шу тариқа, ёш шорт-трекчимиз икки йўналиш ғолибига айланиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Албатта, бу мамлакатимизда болалар спортига берилаётган катта эътиборнинг самараси, десак арзийди.
Суратда: Алимардон Маҳмудов (ўртада)
Ж. САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.