Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳи давлат мукофотларига сазовор бўлди

0
69
марта кўрилган.

PREZIDENT. UZ расмий  сайтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» Фармони эълон қилинди.

Бугунги кунда янги Ўзбекистон ёшларига ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишига айланмоқда. Жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишдек умуммиллий мақсадни амалга ошириш учун давлатимиз ва жамиятимизнинг барча куч ва имкониятлари сафарбар этилмоқда.

Бу жараёнда ўз тақдири ва келажагини Ватанимиз тақдири ва истиқболи билан узвий боғлиқ ҳолда кўрадиган, шу йўлда ҳар қандай синов ва машаққатларни енгиб ўтишга, жасорат ва матонат кўрсатишга тайёр бўлган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни чуқур эгаллаган ўғил-қизларимиз сафи тобора кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлаш лозим.    

Ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юртимиз равнақига, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фаол ва етакчи ёшларимизни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ёшлардан бир гуруҳи давлат мукофотлари  – «Меҳнат шуҳрати» ордени,  «Дўстлик» ордени,«Келажак бунёдкори» медали ва «Шуҳрат» медали   билан тақдирланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.