Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

0
64
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшларимиз «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлансин:

Матмуратов Гуломжон Гафурович — Хўжайли туманидаги «Ғафур-Ғулом чорва» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси

Отешова Гулайим Бегим кизи — Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси, Қорақалпоғистон Республикаси

Одилжонова Сарвиноз Азизбек қизи — Андижон давлат университетининг 2-босқич талабаси, Андижон вилояти

Ортиқхожиев Оматиллохон Хусниддин ўғли — Асака туманидаги «Замон миришкорлари» фермер хўжалиги бошлиғи, Андижон вилояти

Атоева Вазирабону Алишеровна — «Ҳунарманд» уюшмасининг Бухоро вилояти бўлими аъзоси, каштадўз

Хамдамова Шамшода Саидахмат қизи — Бухоро шаҳридаги 24-кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси тарғиботчиси, Бухоро вилояти

Туракулов Сардоржон Ёрқин ўғли — Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали кардиожарроҳи, Жиззах вилояти

Эргашева Дилчеҳра Уролбой қизи — Пахтакор туманидаги «Silverleafe» қўшма корхонаси «John Deere» комбайни оператори, Жиззах вилояти

Қаҳорова Забаржад Абдурасул қизи -Республика «Қизлар овози» клубининг Миришкор тумани бўлими раҳбари, Қашқадарё вилояти

Турсунов Адҳам Асомиддин ўғли — «Uzbekistan GTL» масъулияти чекланган жамиятининг марказий лабораторияси смена муҳандиси, Қашқадарё вилояти

Қувондиқов Улуғбек Ғайрат ўғли — «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Гидрометаллургия заводи цианлаш ва сорбция цехи бошлиғи, Навоий вилояти

Шарипова Маҳлиё Эсан қизи — «Навоийазот» акциядорлик жамиятининг Поливинилхлорид ишлаб чиқариш, каустик сода ва метанол мажмуаси цех смена муҳандиси, Навоий вилояти

Исақова Мохидил Хусанбой қизи — Уйчи туманидаги «Asmus Gold Mega Textile» ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари, Наманган вилояти

Рахимжанов Достонбек Улуғбек ўғли — Наманган шаҳридаги «Innovation Language Centre» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Наманган вилояти

Омонова Нилуфар Жўрабек қизи — Самарқанд шаҳридаги «MIT IT academy» масъулияти чекланган жамияти директори, Самарқанд вилояти

Темуров Анвар Ибодулло ўғли — Ургут туманидаги «Sam-Negin» масъулияти чекланган жамияти директори, Самарқанд вилояти

Анваров Ойбек Тўлқинжонович — «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки дирекцияси – IT Park» масъулияти чекланган жамиятининг Сирдарё вилояти филиали бошлиғи

Бўронова Дилсора Шарифжон қизи — Ховос туманидаги «Textile Fashion» масъулияти чекланган жамиятининг тикув цехи устаси, Сирдарё вилояти

Собирова Назокат Рашид қизи — «Ҳунарманд» уюшмасининг Бойсун тумани бўлими аъзоси, гиламдўз, Сурхондарё вилояти

Хушбоқ Улуғбек Бахром ўғли — Қизириқ туманидаги «Жануб тонги диёри» фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти

Махсимова Рисолат Қосимжон қизи — Паркент туманидаги 5-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, Тошкент вилояти

Турсунбоева Зуҳра Ботир қизи — Бўстонлиқ туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактабининг академик хонандалик бўйича ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Адхамбекова Шабнам Ёвсинзода — Сўх туманидаги «Happy kids academy» нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари, Фарғона вилояти

Убайдуллаева Зарнигор Ҳасанбой қизи — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси ахборот ва медиа хизмати бўйича мутахассиси

Аллаберганова Шаҳноза Аллаберган қизи — Урганч давлат университетининг 2-босқич талабаси, Хоразм вилояти

Маткаримов Рахматжон Жуманазарович — Ҳазорасп туманидаги «Нур Муҳаммад Ислом обод» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Хоразм вилояти

Рузмухамедова Ходжия Шокир қизи — Олмазор туманидаги 102-заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг эшитиш идроки фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Умурзаков Ислом Илхом ўғли — Тошкент шаҳридаги «Ёш мақомчилар» ансамбли бадиий раҳбари

Абдикаримов Канат Алимжанович — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг PR-маркази етакчи мутахассиси

Авазова Севинч Пулат қизи — Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 4-босқич талабаси

Амиров Элмурод Мансуриддин ўғли — Геология фанлари университетининг Геология ва геофизика институти минералогия лабораторияси бошлиғи

Бўтахонов Зиёдулла Зойиржон ўғли — Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассиси

Ғуломов Ахмаджон Шавкат ўғли — «Uzbekistan airways» акциядорлик жамиятининг Учувчилар хизмати департаменти А-320 ҳаво кемаси командири

Дадабоев Дилшод Абдужалил ўғли — Ижтимоий тармоқлардаги «Uzbekistan official» саҳифалари администратори, блогер

Евстафеев Евгений Александрович — И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 4-босқич талабаси

Жалолиддинов Жасурбек Жамшид ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) сардори

Иминохунов Нуруддин Абдуқаҳҳорович — «EPAM Systems» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маҳсулотлар менежери

Нематзода Фирдавс Нематович — Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ёшлар академияси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

Норчаев Хусаин Тўрақул ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси

Рузиев Бекзод Дилмуродович — «Боштранслойиҳа» акциядорлик жамиятининг меъмор-қурилиш бўлими лойиҳалар бош муҳандиси

Сафаров Акмал Умар ўғли — Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг ёш ижодкорлар билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси

Турғунбоев Шахзод Нодир ўғли — Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Жанубий Кореядаги вакили

Хасанова Ёқутхон Баходиржон қизи — М.Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли раққосаси

Ходжаева Шахло Муродовна — Америка Қўшма Штатларининг «Amazon» компанияси бизнес таҳлил бўйича муҳандиси

Эркинов Ҳожимат Ботир ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.