Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Инглиз филологияси факультети тюторлари ўртасида тренинг бўлиб ўтди.
Ушбу факультетда тўрт минг талаба таҳсил олади. Улуғвор жамоада турли ҳудудларидан келган, турфа қадриятга эга ёшлар бўлиши табиий. Ҳаммасининг дилига йўл топиб, юқори савиядаги таълим-тарбия бериш осон эмас. Шунинг учун университетда хотин-қизлар масалалари бўйича психолог ва ёшлар билан яқиндан иш олиб борувчи тюторлар фаолият юритади.
ЎзДЖТУ психологи Н.Султонова ташаббуси билан Инглиз филологияси факультети тюторлари ўртасида ўтказилган тадбирда талабалар билан ишлаш жараёнида учрайдиган ҳар хил вазиятларда қўлланиладиган усул ва услублар ҳақида маълумотлар берилди. Мотивацион психологик машғулот ўтказишда расмли карточкалардан фойдаланилди.
Жараён қизиқарли тарзда олиб борилиб, мавжуд саволларга, муаммолар ечимига психолог томонидан жавоб берилди.
gujum. uz