Ёшларни тарбиялаш: китобхонликнинг онлайн тарғиботи

0
349
марта кўрилган.

Мамлакатимиздаги синов даври яъни коронавирус пандемиясини олдини олиш мақсадида, ёшларни китобга янада кенгроқ жалб қилиш мақсадида, ҳамда ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантириш, илмий-оммабоп, бадиий, тарихий асарларга бўлган қизиқишини янада оширишда тарғиботнинг замонавий янги кўриниши бўлмиш китобхонликнинг онлайн тарғиботи жадал суратларда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббуснинг ижросига қаратилган, китобхонлик ва мутолаа маданиятини шакллантиришда китоб ўқишга меҳр уйғотиш борасида «Bilim» АКМ мутахассислари томонидан бир қанча онлайн-лойиҳалар ишлаб чиқилди.

  • 2020 йил апрель ойининг 30 санасидан эътиборан Тошкент «Bilim» ахборот – кутубхона маркази мутахассислари томонидан “Ақлли карантин” номли яна бир лойиҳа ҳавола қилинди. Онлайн викторина кўринишидаги ушбу лойиҳани ҳавола қилишдан мақсад йигит-қизларнинг саводхонлиги ва илмий, тарихий, маданий, ижтимоий сиёсий билимларини янада ошириш, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, ҳамда уларнинг билимларини қай даражада эканлигини синашдан иборат. Хозирги кунга келиб 400 га яқин тест яратилиб иштирокчилар сони 800 нафардан ошди;
  • Мен севган асарлар марафони лойиҳаси. https://t.me/bilimaksiya/511 Тошкент шаҳар «Bilim» ахборот-кутубхона марказида амалдаги «Мен севган асарлар» лойиҳаси доирасида «Мен севган асарлар» марафон эшиклари барча китобсевар ёшларимиз учун очилди.  Ҳар бир китобхон ўзининг севган асарлари ҳақида бизга фикр — мулоҳазаларини, видео ёки фотосуратларини @bilimaksiya_bot га юбориш ишлари бошланди.  Китобсевар муштарийларимизни ушбу марафондаги иштироки қанчалик китобларга меҳр қўйганини кўрсатади.  Юборилган лавҳалар  «Bilim» АКМ каналида ҳавола қилинмоқда. Марафон ниҳоясида  энг фаол китобсевар иштирокчиларга эсдалик совғалари тақдим этилади.
  • “Онлайн викторина” — Суратдаги асар номини топинг онлайн викторина лойиҳаси. https://t.me/bilimaksiya/538 Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббуснинг 4 йўналиши бўлмиш китобхонлик тарғиботини янада ошириш мақсадида Тошкент шаҳар «Bilim» АКМ мутахассислари  ишлаб чиқилган Китобхон маҳалла лойиҳаси доирасида болажонларимизда китобга меҳр уйғотиш ҳамда ёзги таътилда вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида «Китоб ўқи ёзда,  билим ошир бизда» шиори остида онлайн викторина ўз иш фаолиятини бошлади. Викторинамиз шарти: суратда яширинган асарни топиш ва @bilimaksiya_bot га жавобинни тақдим этади. Албатта ғолиблар аниқланади, Марказимизнинг ташаккурномаси ва хомийлар совғаси билан тақдирланади.
  • Ёзги таътил мавсумида ижодкор китобхон ёшларимизнинг уйда ўтириб вақтларини мазмунли ўтказишлари учун “Асарларни жонлантирамиз» рукни остида «Шеърият вақти» лойиҳаси йўлга қўйилди. Бунда қадрли китобхон дўстларимиз ўзлари севган шоирнинг шеърларидан ифодали ўқиб, видео шаклида юбориш имкониятига эгадирлар. @bilimaksiya_bot ҳар доимгидек китобхонлар ҳизматида. Ҳар бир юборилган шеърлар «Bilim» акция|Уйда қолинг каналида ҳавола қилинади.
  • “Эртак терапия” лойиҳаси «Bilim»акция/Уйда қолинг (@bilimaksiya) каналида китобсевар болажонларимизни хар тарафлама ақлли, билимли бўлишларини таъминлаш учун “Эртак терапия” рукни остида китобсевар болажонларга нафақат ўзбек ва рус тилида балки инглиз тилида ҳам эртак китобларни тақдим этиш ишлари бошланди. https://t.me/bilimaksiya/557, https://t.me/bilimaksiya/584.

 Ҳафиза КАРИМОВА, Тошкент шаҳар «Bilim»ахборот-кутубхона маркази директори

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.