ЭЗГУ ТИЛАК: ЮРТЛАРИМИЗ ТИНЧ БЎЛСИН!

0
246
марта кўрилган.

14-январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбек давлат циркида байрам дастури бўлиб ўтди. Ушбу байрам дастурида цирк артистлари, тош кўтариш спорти бўйича Жаҳон ва Осиё чемпионлари, “Жар” спорт соғломлаштириш комплекси ёш спорчилари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Темурбеклар ҳарбий мактаби ўқувчилари, 23-меҳрибонлик уйининг ҳарбий ватанпарварлар гуруҳи, хореограф Юлия Пак бошчилигидаги “Funny kids” болалар рақс жамоаси ҳамда “Bliss” рақс гуруҳи қатнашишди.

Цирк артистлари ўз санъатларини моҳирона намойиш этишди. Спортчилар, ҳарбий ўқувчилар ўз томошалари билан барчани хушнуд этишди. Шунингдек, оркестр жўрлигида куйлашиб, спортнинг гўзал машқларини ҳам ижро этишди.

Байрам дастуридан кейин томошабинлар билан суҳбатлашдик.

Бугунги цирк байрам дастурига биз сингилларим билан Қирғизистоннинг Жалолободидан ташриф буюрдик, — дейди Раънохон Таджиходжаева. — Бизга ҳар бир чиқишлар жуда ёқди. Айниқса 23-меҳрибонлик уйидан келиб қатнашган ҳарбий ватанпарварлар гуруҳининг чиқишлари эътиборимизни тортди. Бу албатта, давлат ҳар бир  болага исътедодини юксалтириш учун қулай шароит яратганлигидан далолатдир. Кичкинтойларнинг катта саҳнада, байрам тадбирларида ўзларининг қобилиятларини намойиш эта олишлари юксак ғамхўрлик намунасидир. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзияевга минг раҳмат. Чегара йўллари очилгани жуда яхши бўлди. Мана энди биз Ўзбекистонда яшайдиган жигарларимизни кўргани бемалол келаяпмиз.  Ушбу байрамни уюштирган цирк жамоасига ҳам ташаккур. Жуда чиройли тадбир бўлди. Ўзбекистон юртининг барча эркакларини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайман! Илоҳим эзгу тилагим юртларимиз тинч бўлсин!

Латофат САЪДУЛЛАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.