Юртимиз илк маротаба от спорти бўйича халқаро болалар кубогига мезбонлик қилади

0
124
марта кўрилган.

Жорий йилнинг 17-21-апрель кунлари юртимизда от спорти бўйича  “FEI Jumping Children`s Classic Final-2018”  халқаро болалар кубоги финал босқичи бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа от спорти бўйича 15 ёшгача бўлган чавандозлар ўртасида ўтказиладиган энг нуфузли турнирлардан бири ҳисобланиб, ушбу спорт тури бўйича бундай савиядаги мусобақа Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилмоқда.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Aллюр” от спорт базасида ўтказилаётган мусобақага Германия, Бразилия, Ирландия, Aргентина, Мексика, Янги Зеландия, Жанубий Aфрика каби дунёнинг 12 давлатидан ҳакамлар, ёш спортчилар ва меҳмонлар жами 80 нафарга яқин хорижликлар ташриф буюришади.

Ҳакамлар ҳайъатига франциялик Патрис Aлвадо раҳбарлик қилади.

Мусобақа қоидаларига кўра мезбон давлатдан 4 нафар ва ҳар бир мамлакатдан олтин тур натижаларига кўра ўз ФЕИ гуруҳида энг яхши 10 таликка кира олган спортчилардан 2 нафарининг иштирок етишига рухсат етилади. Шундай қилиб, ғалаба учун 12-14 ёшдаги 20 нафар ёш чавандозлар баҳсга киришадилар.

Сўнги пайтларда юртимизда от спортини ривожлантиришга қаратилаётган этибор ва шу каби нуфузли турнирларга мезбонлик қилиш – ёш чавандозларимиз маҳоратини оширишга, элитага кириш имконияти, яхши имидж, обрў, инвестиция ва туристик жиҳатдан жозибадорликни яратишга хизмат қилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги  Матбуот хизмати

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.