Юртимизда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3800 нафардан ошди, 2 нафар бемор вафот этди
2021 йил 20 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97856 (+313) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
7 нафари Андижон вилоятида,
5 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Қашқадарё вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
6 нафари Наманган вилоятида,
36 нафари Самарқанд вилоятида,
6 нафари Сирдарё вилоятида,
6 нафари Фарғона вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
47 нафари Тошкент вилоятида,
176 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
Бухоро вилоятида 2 нафар,
Жиззах вилоятида 8 нафар,
Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 6 нафар,
Самарқанд вилоятида 34 нафар,
Сирдарё вилоятида 16 нафар,
Фарғона вилоятида 6 нафар,
Хоразм вилоятида 4 нафар,
Тошкент шаҳрида 175 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93339 (+268) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 678 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3839 нафар бемор даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.