Юртимизда халқаро «Бойсун баҳори» фестивали бўлиб ўтади

0
303
марта кўрилган.

Жорий йилнинг 27-29 апрель кунлари Бойсун туманида ЮНЕСКО ташкилоти ҳамкорлигида халқаро «Бойсун баҳори» фестивали ўтказилади, дея хабар беради Маданият Вазирлиги матбуот хизмати.

 Байрам арафасида бу ерда 100 дан ошиқ ўтов тикилади ва қўрғонлар барпо этилади. Курашга алоҳида жой тайёрланиб, Республикадан ҳакамлар таклиф этилади. Шунингдек, арқон тортиш, чиллак ўйинлари, варрак ва шар учириш, хўроз ва қўчқор уриштириш ҳамда бошқа турдаги миллий ўйинлар учун алоҳида тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Байрамга 50га яқин элчи келиши ҳам кутилмоқда.

Бу йил меҳмонлар сонининг икки баробар кўпайишини инобатга олиб, хорижликлар учун диққатга сазовор жойларга саёҳат уюштириш, иккинчи массив йўлларини очиш ва эски йўлларни таъмирлаш, шоҳ бекатларда ва йўлларда «Бойсун баҳори»га тўғри бориш учун йўл белгиларини ўрнатиш, машина қўядиган жойларни тартибга келтириш, овқатланиш шохобчалари, сув ва электр энергияси таъминоти масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилади.

Байрам кунлари фестиваль иштирокчиларига ўзбек санъаткорларидан ташқари хорижлик қўшиқчи ва ҳофизлар, мусиқачилар ҳам хизмат кўрсатади.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.