Зафарбек Каримов кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши спортчиси бўлди

0
30
марта кўрилган.

Тошкент мезбонлик қилган таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Тўрт кун давом этган жаҳон биринчилигида сайёрамизнинг 70 га яқин мамлакатидан 850 нафарга яқин ёш спортчилар беллашдилар.  Ўзбекистон терма жамоаси эса мазкур мусобақада  20 нафар спортчи билан иштирок этиб, 1 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

 Муҳаммадамин Алиев ушбу мусобақада ярим финалгача етиб бориб, бронза медалини қўлга киритди.  Зафарбек Каримов эса  барча рақибларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди. Шунингдек Зафарбек  жаҳон чемпионатининг энг яхши спортчисига аталган совринни ҳам қўлга киритди.

Афсуски, бошқа таэквондочиларимизга омад кулиб боқмади.

Олдинги учта жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик таэквондочилар  7 та бронза медалини қўлга киритишган эди. Бугунги кунга келиб, кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юртимиз спортчиларининг жами медаллари  9 тага етди. Улардан биттаси олтин, қолган 8 таси бронза медалларидир. Тошкентда ўтказилган дунё биринчилиги ушбу йўналишда қўлга киритилган дастлабки олтин медаль билан ёдимизда қолмоқда.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.