Зайнаб Дайибекова сабля йўналишида Олимпия ўйинларига йўлланма олган ўзбекистонлик илк спортчи

0
209
марта кўрилган.

 Зайнаб Дайибекова пойтахтимизда ўтаётган қиличбозлик бўйича лицензион мусобақада ғалаба қозониб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олди. Бу билан мамлакатимиз  қиличбозларининг  Токио-2020 Олимпияси учун қўлга киритган йўлланмалари 3 тага етди.

З. Дайибекованинг ютуғи ва омади  шунда-ки, қиличбоз қизлар орасида сабля йўналишида Олимпия ўйинларига йўлланма олган ўзбекистонлик илк спортчидир. 

Мусобақа қаҳрамони беллашувдан  сўнг фахр билан шундай деди: “2017 йил муҳтарам Президентимиз билан учрашганимизда уларга Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма оламан, деб ваъда берган эдим. Худога шукур, бугунги ғалабам юзимни ёруғ қилди,  ваъдамнинг устидан чиқдим. Фурсатдан фойдаланиб, менга ишонган, қўллаб-қувватлаган онажоним ва мураббийларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.   Янги Ўзбекистон ёшлари қаторида Токио Олимпиясида ҳам  юртимиз байроғини янада юқориларга кўтаришга ваъда бераман”.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.