Ўзбекистонда ёшлар бандлиги таъминланади

0
226
марта кўрилган.

Бугун Ўзбекистон аҳолисининг 33 фоизини 18 ёшгача, 24 фоизини 18дан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Шу нуқтаи назардан мамлакатда иш ўринларини яратиш масаласи жуда муҳим саналаб, Ўзбекистоннинг 2017-2021 йилларда ривожланишининг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясига ҳам киритилган.

Шу муносабат билан куни кеча БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамкорлигида “Ўзбекистонда ёшлар бандлигини таъминлашга кўмак” қўшма лойиҳасини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Лойиҳа “Ривожланиш мақсадларида Россия Федерацияси — БМТТД” траст фондининг молиявий кўмагида амалга оширилиб, 2021 йилнинг 31 декабригача мўжалланган.

Ўзбекистонни барқарор ривожланишининг саккизинчи миллий мақсади меҳнат самарадорлигини ошриш ва эркаклар ва аёллар бандлигини бирдай таъминлаш орқали барқарор тараққиётни илгари суради.  2020 йилга келиб бандлик, таълим ёки профессионал тайёргарлик соҳаларига жалб қилинмаган ёшлар улушини сезиларли даражада қисқартириш мақсад қилинган.

Лойиҳанинг мақсади —  мамлакат ҳукуматига меҳнат бозори соҳасидаги қатор ташаббусларга ёрдам бериш орқали Ўзбекистонда, айниқса ёшларни (коллеж ва университетлар битирувчилари, ёш аёллар ва бошқаларни) иш билан таъминлашга кўмак беришдан иборатдир.

Лойиҳа доирасида уч асосий йўналиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилади:

  1. Меҳнат бозорида фаол сиёсат олиб бориш орқали, айниқса, коллеж ва университетлар битирувчилари, ёш аёллар, ватанга қайтиб келаётган меҳнат мигрантлари ва аҳолининг заиф гуруҳлари орасида ёшлар бандлигини қўллаб-қувватлаш ва бунга кўмак бериш;
  2. Ёшлар тадбиркорлар ва янги бизнес бошлаётган кишиларни қўллаб-қувватлаш;
  3. Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги хизматлари имкониятларини кенгайтириш.

Лойиҳа тадбирлари давлат ташкилотлари (вазирликлар, идоралар, маҳаллий бошқарув органлари), ноҳукумат ташкилотлар (масалан, Савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмалари Федерацияси кабилар), маҳаллий экспертлар ва таҳлил марказлари, ҳамда ҳозирги вақтда ушбу соҳада Ўзбекистон ҳукуматига кўмак кўрсатаётган халқаро ва икки томонлама донорлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.