Жорий ўқув йилида 755 нафар мутаҳассислар малака оширишга хорижга жўнатилган

0
67
марта кўрилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграмдаги каналида хабар берилишича,

2018/2019 ўқув йилида  республикамиздаги барча олий таълим муассасалридан жами бўлиб 755 нафар профессор-ўқитувчилар, докторант ва тадқиқотчилар малака оширишга хорижга жўнатилган. 164 нафар талабгор эса магистратура, 78 нафари докторантурага юборилган.  

АҚШ, Германия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Австралия, Австрия, Португалия, Испания, Италия, ва бошқа давлатлардан эса юртимизга жами 832 нафар хорижлик мутахассислар таълим жараёнларига жалб этилган.

Мазкур ўқув йилида юртимизда жами 32 та қўшма дарсликлар, 570 та дарслик ва ўқув қўлланмалар чоп этилган.

Хорижнинг “Impakt-faktor”га эга бўлган илмий журналларида 2236 та, ОАК рўйхатидаги журналларда 5802 та илмий мақолалар чоп этилган.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.