Мамлакатимизда маҳаллабай асосида ишлаш бугунги кун талаби. Зиёлиларнинг маҳалла аҳли, айниқса ёшлари билан учрашувлари болалар учун катта мотивация бўлади. Ана шундай тадбирлар Урганч давлат университетида анъанага айланган.
Куни кеча университетнинг Физика-математика факультети “Ахборот технологиялари” кафедраси ўқитувчиси Ш.Юсупов Шовот туманининг “Янги Бўрлоқ” маҳалласида жойлашган 7-сон умумий ўрта таълим мактабида АКТ тўгараги доирасида Информатика фанидан семинар ўтказди. Очиқ мулоқот асосида ўтган тадбир болаларнинг билмаганини сўраб ўрганишига имконият яратди.
Шунингдек, маҳалланинг уюшмаган ёшлари ва мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида спортнинг волейбол, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мусобақаларда ғолиб бўлган ўқувчилар диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Урганч давлат университети Матбуот хизмати